I. Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбий

таълимдаги ўрни

“Врач фаолиятининг ҳуқуқий асослари” фани инсон организмининг ҳужайралари, тўқималари, аъзолари ва системаларинниг эмбрионал ва постэмбрионал тараққиёти, микроскопик ва субмикроскопик тузилиши, уларнинг ҳаёт фаолияти қонуниятлари, фан тарихи ва ривожининг тенденцияси, истиқболи масалаларини қамрайди ҳамда бўлғуси умумий амалиёт врачларида клиник фикрлаш, касаллик ва унинг белгиларини асослаш учун замин яратиб беради.

“Врач фаолиятининг ҳуқуқий асослари” фани ижтимоий, ҳуқуқ фанлари туркумига кириш билан бир қаторда, барча клиник, гигиеник фанлар билан узвий боғлиқ. Шу сабабли “Врач фаолиятининг ҳуқуқий асослари” фани тиббиёт олий ўқув юртларининг даволаш, касбий таълим йўналишларида 6-курсда, тиббий профилактика йўналишида 5-курсда, тиббий-биологик таълим йўналишида 4-курсда, олий маълумотли ҳамшираларни тайёрлаш йўналишида 3-курсда ўқитилиши мақсадга мувофиқ.

 

II. Ўқув фанининг мақсади ва вазифаси

Врач фаолиятининг ҳуқуқий асослари фанини ўқитишдан мақсад – талабаларга тиббиёт ҳуқуқи, тиббий фаолиятни белгиловчи ҳуқуқий меъёрлар бўйича назарий билимлар бериш ҳамда уларни шифокорлик фаолиятида тадбиқ этиш кўникмасини ҳосил қилишдир.

Мазкур мақсадга эришиш учун фан талабаларга назарий билимларни ўргатиш, амалий кўникмаларни шакллантириш билан бир қаторда, уларда тиббий фаолиятга оид турли ҳуқуқий муносабатларнинг хусусиятларига тегишли илмий-услубий ёндашувни шакллантириш вазифасини бажаради.

Фаннинг вазифаси:

- тиббиёт ходимларининг касбий ҳуқуқбузарликларидаги жавобгарлик билан таништириш.

- фуқаролар соғлиғини сақлаш ҳақидаги қонунчилик асосларини ўрганиш.

- тиббий фаолиятдаги турли хил ҳуқуқий муносабатларнинг хусусиятларини англаш.

- тиббий ходимларнинг касб ҳуқуқбузарликларини турли хил кўринишлари (интизомий, фуқаровий, маъмурий, жиноий) билан таништириш.

- тиббий ходимларнинг қилмиши ва жиноий ҳаракатлари моҳиятини фарқлашни ўргатиш.

Талаба:

- тиббий ходимларнинг касб ҳуқуқбузарликлари ҳолатларида ўтказилган экспертиза материаллари бўйича аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар ўтказишни билиши керак;

- мурдани текшириш усуллари;

- лаборатория текширувлари учун мурдадан материал олиш усуллари;

- суд тиббий ташхис тузиш;

- эксперт хулосаси тўхтамларини тузиш;

- тирик шахслар экспертизасини ўтказиш усуллари, хулоса ва далолатнома тузиш;

- тан жароҳатларининг оғирлик даражасини баҳолаш;

- суд-тергов материаллари бўйича экспертиза ўтказиш ва хулоса тузиш

Врач фаолиятининг ҳуқуқий асослари фани бўйича амалиётни ўтиш даврида талабалар амалий кўникмаларни ўзлаштиришлари кўзда тутилган.

-  соғлиқни сақлаш бўйича қонунчилик асослари;

- тиббий ходимлар, беморларларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

- врач фаолиятига тааллуқли бўлган фуқаролик, маъмурий ва жиноий ҳуқуқ меъёрлари;

- тиббий ходимларнинг касб ҳуқуқбузарлиги ҳолатларида олиб бориладиган тергов ишларининг хусусиятларини;

- соғлом турмуш тарзини тарғибот қилишни билиши керак;

- тиббий ёрдам кўрсатишдаги баҳсли ҳолатларда хизмат текширувларида иштирок этиш;

- тиббий ёрдам кўрсатишда йўл қўйилган камчиликларни таҳлил қила олиш;

- мурда, тирик шахс экспертизаларида, шунингдек, тиббий ходимларнинг касб ҳуқуқбузарлиги бўйича тайинланган комиссион экспертизаларда эксперт ёки мутахассис сифатида иштирок этиш  кўникмаларига эга бўлиши керак.

- тиббий фаолият билан боғлиқ бўлган қонунчилик асос лари талабларини ҳал етиш;

- тиббий ҳужжатларни таҳлил этиш;

- тиббий ёрдам нуқсонларини фарқлаш  малакаларига эга бўлиши керак.